Интернетдан террорчилик мақсадларида фойдаланишни олдини олиш ва унга қарши кураш
"Интернетдан террористик мақсадларда фойдаланишнинг олдини олиш ва унга қарши кураш" концепцияси сўнгги йилларда демократик ҳамжамиятлар олдида пайдо бўлаётган жиддий муаммолар билан боғлиқ.
Террористларнинг Интернет ва янги технологиялардан фойдаланишига қарши кураш самарадорлигини таъминлаш учун уларнинг мақсадли аудиториясини, улар қандай платформалардан фойдаланашини ва қандай қилиб онлайн платформалар террористлар воситасига айланиб қолаётганини билишимиз керак. Натижада, бундай муаммоларга самарали жавоб қайтариш йўлларини яхшироқ тушуниб олишимиз мумкин.
Ушбу электрон ўқув курси шу каби мавзуларни қамраган ҳолда икки модульдан иборатдир. Биринчи модульда террористлар ва зўравон экстремистларнинг Интернетдан қандай фойдаланиши, шу жумладан ушбу ҳодисанинг сабаблари, у билан боғлиқ қийинчиликлар, шунингдек ҳаётий мисоллар тавсифи ёритилган. Иккинчи модуль ушбу мавзу бўйича ишлаб чиқилган кўплаб ҳужжатлар ва қўлланмаларга, шу жумладан Интернетда зўравон экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш ва уларни назорат қилиш бўйича Глобал Терроризмга қарши форумининг (ГТФ) Цюрих-Лондон тавсияларига асосланади. Ушбу модуль бундай муаммоларга инсон ҳуқуқлари контекстида самарали жавоб бериш усулларига бағишланади ва аниқ мисоллар шаклидаги амалий тавсияларни, шу жумладан тартибга солиш, назорат ва алоқа ишлари асосидаги қарши чораларни ҳамда давлат-хусусий шериклик соҳасидаги чораларни ўз ичига олади.
Ушбу электрон ўқув курсда қатнашмоқчи бўлганлар учун талаблар
Ушбу курсда қатнашмоқчи бўлганлар мазкур мавзу бўйича олдиндан махсус кўникма ва билимларга ега бўлишлари шарт емас.